"Топ-5" чемпионатларда Мхитарянга етадиган ярим ҳимоячи топилмаяпти

"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян кеча А Сериянинг 12-турида “Торино” дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, арманистонлик футболчи ўзининг жорий мавсум Италия чемпионатидаги “гол+пас” тизими бўйича очколари сонини 12 тага (7 та гол, 5 та ассист) етказиб олди.

Эътиборлиси, Мхитаряннинг бу натижаси ҳозирча Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган ярим ҳимоячилар орасида энг яхшиси бўлиб турибди.

Мхитарян 2019 йилдан буён “Рома” сафида  ўйнамоқда. Ўтган давр мобайнида, у А Серияда жами 16 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!