Топ клубга Аллегри ёки Почеттино устозлик қилиши мумкин
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ўз иш ўрнини тарк этиши мумкин.
ESPN нашрининг хабар қилишича, Париж клубини бошқариш учун Массимилиано Аллегри ва Маурисио Почеттино номзодлари асосий даъвогар бўлиб турибди. Ҳар икки мутахассис 2019 йилдан буён ишсиз қолиб кетмоқда.
Маълум бўлишича, Тухель якшанба куни "Лилль"га қарши дуранг ўйнаганидан сўнг, босим остида қолган.
ПСЖ муҳим ва қийин ўйинлар олдидан, турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Франция клуби Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида "Барселона"га қарши баҳслашади.
Фикрлар