Тўп зарбидан нокаут бўлган футболчи шифохонада ўзига келтирилди

Бельгия чемпионатининг навбатдаги турида футболда кам учрайдиган ҳолат юз берди.

“Моленбек” клубининг ҳужумкор футболчиси Жефф Рен-Аделаид “Шерларуа” жамоасига қарши учрашувни охиригача давом эттира олмади.

Бунга сабаб унинг юзига тўп текканидан кейин Жефф нокаутга учради ва ўн дақиқа давомида ҳушига келмаганидан кейин тезкор равишда шифохонага олиб кетилди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Рен-Аделаид шифохонада ўзига келган ва саломатлиги барқарорлашган. Шундай бўлса-да, “Моленбек” бош мураббийи Янник Феррейра Жефф Рен-Аделаид жорий мавсумда бошқа майдонга тушмаслигини билдирди.

Жефф “Моленбек”нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. У мавсумда 27 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва иккита ассист қайд этган. Футболчининг шартномаси 30 июнь куни якунланишини инобатга олсак, ёзда Жефф келажаги борасида бир қарорга келишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Realmuxlisi
05/05/2024 15:08
Uzimizni lutfullo turayevga uxsharkan