Ads

"Торино" ўз таркибида порлай бошлаган ҳужумчи Андреа Белоттини жамоада олиб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилмоқда. Италиянинг бу клуби харидорлари кўпайиб бораётган  ҳужумчисининг маошини 900 минг евродан 1,5 миллионга кўтармоқчи. 

22 ёшли Белоттининг трансфер нархи 50 миллион евро қилиб белгиланади. Бу нарх фақат хориж клублари учун белгиланган. 

Белотти жорий мавсумда Италия чемпионатида саккизта учрашувда олтита гол урди. 

SPORTS.uz