"Torneo Villa de El Espinar". Денис Истомин тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
Испаниянинг Эль-Эспинар шаҳри мезбонлик қилаётган Кастилия ва Леон очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида кучлилар сараланмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, Денис Истомин 1/16 финал босқичида россиялик Алибек Качмазовга қарши кортга чиқди. Дастлаб, рақибига бирорта гэйм бермаган Денис иккинчи сетни 4:6 ҳисобида бой берди. Ҳал қилувчи сетда тай-брейкка мурожаат этилди. Унда Алибек 7:4 ҳисобида зафар қучди. Якуний ҳисоб - 0:6, 6:4, 7:6(7:4), Качмазов фойдасига.
Энди у чорак финалда турнирнинг биринчи тартиб рақамли теннисчиси, португалиялик Нуну Боржесга қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Истомин 3 сетда 5:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ рақиб ирода намойиш этиб, ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Фикрлар