Торрес ("Интер"га қарши ўйин ҳақида): “Биз муносиб ўйнадик, келажакда албатта ўз мақсадимизга етамиз”

CHERY AUTO

"Барселона" ярим финалда "Интер"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасини тарк этди (жами ҳисоб – 6:7). Ушбу натижадан сўнг жамоа ҳужумчиси Ферран Торрес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишни қандай баҳолайсиз?

— Ҳозир, вақт ўтгач, менда ижобий кайфият пайдо бўлди. Биз кейинги босқичга ўтишга муносиб эдик. Энг қийин вазифани — қайтиб ўйнашни уддаладик. Лекин баъзан футбол шундай бўлади. Бизда ёш жамоа бор ва мен ишонаманки, келажакда янги имкониятлар бўлади ва биз мақсадимизга етамиз.

— Финалга чиқишга жуда яқин бўлганингиз учун бу ҳақда кўп ўйладингизми?

— Биз ҳаммасига ҳаракат қилдик. Энди эса эътиборимизни навбатдаги муҳим ўйинга — Ла Лигани тақдирини ҳал қилувчи "Класико"га қаратишимиз керак.

— "Интер"га қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

— Бу ҳақда эсламасликни афзал билардим. Мураббий ва жамоадошларим бу ҳақда етарлича гапирди, — дея таъриф бериб ўтди испаниялик ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли футболчи жорий мавсум 44 та беллашувда иштирок этиб, 19 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!