Торрес фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин

Япониянинг "Саган Тосу" клубида тўп сураётган испаниялик ҳужумчи Фернандо Торрес  фаолиятини Мексиканинг "Атлетико Сан-Луис" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 35 ёшли футболчини океан ортига унинг собиқ жамоаси ҳисобланган "Атлетико" Мадрид хўжайинлари ундашмоқда. Айтиш лозимки, “матрасчилар” хўжайинлари ушбу мексика клубини ҳам акциядори ҳисобланишади.

Маълумот учун, Торрес "Саган Тосу" сафига 2018 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг япон клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 31 январига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!