Торрес фаолиятини шармандали мағлубият билан якунлади
Ads

Испаниялик машҳур ҳужумчи Фернандо Торрес расман фаолиятини якунлади.

35 ёшли футболчи "Саган Тосу" клуби сафида Япония чемпионатининг 24-турида "Виссел Кобе"га қарши майдонга тушди. Эътиборлиси, бу унинг учун катта футболдаги сўнгги учрашув эди.

Афсуски, Торреснинг жамоаси унинг хайрлашув ўйинида 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Таъкидлаш керакки, "Виссел Кобе" сафида шу куни Торреснинг ҳамюрти Андрес Иньеста ҳам тўп сурди.

Маълумот учун, Торрес фаолияти давомида "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" каби жамоаларда ўйнади. Унинг сўнгги жамоаси эса Япониянинг "Саган Тосу" клуби бўлди. У Испания терма жамоаси сафида 110та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 38та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
24/08/2019 00:59
1 yil qatarda yoki arablarda uynaganinda yanada budjetingni yaxshilab olishing mumkin edi.