Торрес ҳамда Савич 12 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин
Ферран Торрес ва Стефан Савич жанжаллашгани учун 12 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.
"Барселона" ҳамда "Атлетико" (1:0) Ла Лига 16-турида ўзаро куч синашди. Ўйиннинг 92-дақиқасида Хосе Мунуэро Монтеро Торрес ҳамда Савич дуэлидан сўнг уларга қизил карточка кўрсатди.
Футболчилар узоқ муддатли четлаштириш жазосига дуч келиши мумкин. Испания Қироллик футбол федерацияси вазиятни ўрганмоқда.
Агар Ферран ҳамда Стефаннинг хатти-ҳаракатлари агрессивлик деб баҳоланса, уларнинг дисквалификацияси 4-12 учрашувга чўзилиши кутиляпти. Воқеа ўйинда учраб турадиган эпизод сифатида кўрилса, улар узоғи билан 3 баҳсни ўтказиб юборади.
Фикрлар