Торрес "Ливерпуль"га ўтадими?

"Валенсия" вингери Ферран Торрес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sportsmole нашрининг ёзишича, 20 ёшли испаниялик футболчи учун "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Қайд этиш керакки, Торрес учун “Реал” ва “Барселона” ҳам кураш олиб бормоқда.

Торреснинг “Валенсия” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 50 млн еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум “кўршапалаклар” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!