Торрес:
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес собиқ жамоаси “Ливерпуль”нинг ЕЧЛга қайтганидан хурсанд эканлигини яширмади.

“Бу барча учун яхшидир. Чунки “Ливерпуль” ЕЧЛга қайтди. Умид қиламанки, улар гуруҳдан чиқа олишади”, – деб айтиб ўтди Торрес.

Маълумот учун, Торрес 2007-2011 йилларда айнан “Ливерпуль”да тўп сурган ва “қизиллар” сафида жами 142 та ўйинда майдонга тушиб, 81 та гол киритишга эришган.