Торрес мураббийлик фаолиятини бошлади

Таниқли собиқ футболчи Фернандо Торрес "Атлетико"нинг иккинчи жамоасига мураббий бўлди. Бу ҳақда "Marca" ёзмоқда. 

"Атлетико Б" Сегунда "Б"нинг 5-гуруҳида иштирок этади. Жамоа кеча "Побленсе" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Торрес ўтган йилнинг сентябрь ойида "Атлетико"га қайтиб, клубнинг 16 ёшгача бўлган жамоасида иш бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Фернандо Торрес 2019 йил ёзда футболчилик фаолиятини якунлаган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар