Тўрт айиқ бокс бўйича жаҳон чемпионати тимсоли эканлигини биласизми?

  • 12 сентябрь, 2019, 12:44
  • 0
  • Бокс

Ҳар бир нуфузли мусобақанинг жумладан, қитъа биринчилиги, жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинларининг ўзига ҳос тимсоли бўлади. Екатеринбургда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатига рус халқи учун севимли бўлган жонивор танланган. Ушбу диёрда айиққа ўзгача меҳр беришади. Мазкур бокс мундиалига ҳам талисман сифатида тўртта айиқ танланган. Уларнинг биринчиси ақлли, иккинчиси дангаса, учинчиси чақалоқ ва сўнгиси мураббий сифатидаги рамзий маънога эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!