Тошкент шаҳар футбол федерацияси мактаблар ўртасида лига ташкил қилади

Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчилардан бўлиб халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида уй-сафар тизимида ўтказилинадиган чемпионат лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, 2018 йилнинг янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 11та туман терма жамоалари уй сафар тизимидан фойдаланган ҳолда ўз чемпионатларида иштирок этадилар.

Оммавий футболни сифатини ошириш учун, ҳар бир туман терма жамоасига, ўша туманда фаолият олиб бораётган БЎСМ бириктириб қўйилади. Туман терма жамоалари, ҳудудларда сифатли терма жамоалар тузилишини таъминлаш учун Спорт вазирлиги тасарруфидаги БЎСМлар билан ҳамкорликда янги ўқув йили олдидан футбол сир асрорларини ўрганадилар.

4 синф ўқувчилари туман шарафини чемпионлик пойгасида ҳимоя қилсалар, 1-3 синф тарбияланувчилари очкосиз тизимда иштирок этадилар.

Янги ўқув йилидан эътиборан бошланғич тизим тарбияланувчиларига, шанба дам олиш куни деб эълон қилинганидан унумли фойдаланган ҳолда тур ўйинларини айнан шу кунга белгиланиди. Шунда бирон бир клубда фаолият олиб бораётган ёш футболчи якшанба куни бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги шаҳар чемпионатида қийинчиликсиз қатнашиш имкониятига эга бўлаверади.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бошқа вилоятларда ҳам қўлланилиши устида иш олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!