Тошкент шаҳрида ўтказилган Про лицензияси курсларининг биринчи модули якунланди
Ads

Тошкент шаҳрида жойлашган Чиғатой футбол базасида мураббийлар учун ўтказилаётган Про лицензияси курсларининг биринчи модули якунланди. Ушбу модулда мураббийлар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича билимларини оширишди.

ОФК инструктори Гарри Филлипс томонидан ўтказилган курсда ўзбекистонлик мураббийлардан Жафар Ирисметов, Улуғбек Бақоев, Даврон Файзиев, Нўмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Рўзиқул Бердиев ва Илҳом Мўминжонов иштирок этишди.

Бу модулда маърузалар турли йўналишларда ўтказилди. Биз бундан ўзимизга керакли билимларни қўлга киритдик. Бу курсда жисмоний тарйёргарлик бўйича турли масалаларни кўриб чиқдик. Бундай семинарлар учун ПФЛ раҳбарияти ва инструкторимиз Гарри Филлипсга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – деди Бухоро клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Қайд этиш лозим, ушбу курснинг иккинчи модули 6 декабрь куни ўтказилади.