Тошкент вилояти ҳокими Олимпиадага йўлланма олган 3 та спортчига "Жентра" совға қилди

Келгуси йил Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига Тошкент вилоятидан икки нафар боксчи йўлланмани қўлга киритган. Улар - Элнур Абдураимов ҳамда Турсуной Раҳимова.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида ушбу спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Рустам Холматов иштирок этиб, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда устозларига миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, "Токио-2020" лицензиантларига “Gentra” русумли автомобиль калитлари топширилди. Фақат, Элнур Абдураимов айни вақтда АҚШда бўлиб тургани ва профессионал боксда навбатдаги жангига тайёргарлик кўраётганлиги боис, унинг номидан совғани отаси Нургали Абдураимов қабул қилиб олди.

Тадбир давомида Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган яна бир спортчимиз - оғир атлетикачи Акбар Жўраев ҳам автомобиль билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс мураббийи, Олмалиқ шаҳар БЎСМ директори Озод Ҳасанов ҳамда тренер Азамат Туропов ҳам ҳоким совғаси – ноутбук билан тақдирланди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustam Raxmatullaev
02/10/2020 22:58
Yaxshi kunlarga buyursin nasib busa oltin medal oganda Malibu bo'lsin.