Тошкент яна бир катта турнирга мезбонлик қилади!

TIGGO 2 PRO

16-17 февраль кунлари Юнусобод спорт мажмуаси яна бир мухим турнирга мезбонлик қилади. 

Ўзбекистон панкратион-грепплинг ва GAMMA ассоциацияси томонидан йилнинг илк мусобақаси Ўзбекистон бирлашган чемпионати ташкил этилади. Ушбу чемпионат панкратион, грепплинг ҳамда ҳаваскор ММА бўйича ўтказилади. Аҳамиятли жиҳати ушбу мусобақа Баҳрайнда бўлиб ўтадиган 4-Осиё ўйинлари ҳамда ҳаваскор ММА (GAMMA) бўйича Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. 

Чемпионат ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилади. 

Ушбу ажойиб турнири ўтказиб юборманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!