Тошкентда "B" сертификати бўйича халқаро мураббийлик курсларининг биринчи модули бошланди

Жумладан, 3 март куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "B" сертификати учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари биринчи модули бошланди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Зайниддин Тожиев, Ярослав Крушельницкий, Алексей Николаев,Бахтиёр Қамбаралиев каби ўтмишнинг машҳур футболчилари ҳам бор. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам беряпти.

Мазкур ўқув курслари 4 модулдан иборат бўлади. Модуллар орасида бир ой танаффус қилиниб, бу вақтда мураббийлар мустақил равишда берилган топшириқларни бажаришлари керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!