Тошкентда бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшоми жуфтликлари маълум
Хабарингиз бор, 6 октябрь куни Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор боксчиларимиз навбатдаги жангларини ўтказиш борасида ҳам маълумотга эгасиз. Ушбу кечага оид, ҳозирга қадар маълум бўлган жуфтликларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
63.5 кг
Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) - Пеле Садоян (Россия)
66.7 кг
Достон Турдиев (Ўзбекистон) - Элвин Ахунзада (Озарбайжон)
76 кг
Жалолиддин Ўктамов (Ўзбекистон) - Максим Райлен (Эстония)
55 кг
Жавлонбек Қурбонов (Ўзбекистон) - Андрей Исаев (Беларусь)
60 кг
Шукур Воҳидов (Ўзбекистон) - Рахмтуллах Алоказай (Афғонистон)
69 кг
Шерзод Мамажонов (Ўзбекистон) - Нижат Ҳасанов (Озарбайжон)
Яна ҳамюртларимиздан 57 кгда Абдулазиз Нажмиддинов ҳамда 72 кгда Ислом Мўминовлар ҳам рингга кўтарилишади. Уларнинг рақибларига ҳам яқин вақтлар мобайнида аниқлик киритилади. Қолаверса, баъзи ўзгаришлар ҳам юзага келиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Воқеалар ривожини бизда кузатишда давом этинг.
Фикрлар