Тошкентда ФИФАнинг футзал ҳакамларига ёрдам бериш дастури бўйича ўқув-курслари бошланди

BEPUL PROPAN

 

Тошкентда Ўзбекистон футбол федерацияси ва Халқаро футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ФИФАнинг футзал ҳакамларига ёрдам бериш дастури (RAP) бўйича ўқув-курслари бошланди.

Бугун, 8 май куни бошланган ўқув-курслар 12 майга қадар давом этади. Дастурнинг асосий мақсади иштирокчилар билими ва маҳоратини назарий жиҳатдан бойитиш, дунё бўйлаб инструкторлар ва мураббийларнинг замонавий трендлари билан таништиришдан иборат.

Шунингдек, дастур маҳаллий ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамларнинг билимини янгилаш ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!