Тошкентда Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 Марказий минтақа саралаш баҳслари ўтказилади

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2019 йилда ОФК U-20 футзал чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Саралаш босқичининг Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирок этувчи Марказий минтақанинг ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган эди. Қуръа натижаларига кўра икки гуруҳга бўлинган марказий минтақа жамоалари қуйидагича жойлашишди:

А гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Туркманистон.
Б гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон.

Ўйинлар 1-4 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Қуйида ўйинларнинг вақтлари билан танишишингиз мумкин:
 
1 декабрь
Қирғизистон – Ўзбекистон
Туркманистон – Эрон
 
2 декабрь 
Тожикистон – Қирғизистон
Афғонистон – Туркманистон
 
3 декабрь 
Ўзбекистон – Тожикистон
Эрон – Афғонистон
 
4 декабрь 
Учинчи йўлланма учун баҳс

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!