Тошкентда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади

Бу йил қитъамизда ушбу мусобақанинг финал босқичига саралаш баҳслари ўтказилади.
 
Саралаш баҳлари 4та минтақага, жумладан, Жануби-шарқий Осиё, Марказий Осиё, Шарқий Осиё ва Ғарбий Осиё минтақаларига бўлинган ҳолда ўтказилади.
 
Эътиборли томони, Осиё футбол конфедерацияси Марказий Осиё минтақаси саралашига мезбонлик қилишни Ўзбекистонга таклиф қилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу таклифни қабул қилиб, саралаш босқичига тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ушбу саралаш баҳслари шу йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!