Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бир қанча профессионал бокс оқшомлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мана шундай кечаларнинг яна бири 16 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Муҳаммадали Умаров клуби томонидан ташкил этиладиган ушбу оқшомда юртимиз ва хориждан ташриф буюрган бир неча чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.

Асосий жангларда икки нафар боксчиларимиз Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозилов иштирок этади.

Ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Баҳромжон Фозиловга Украина вакили Станислав Скороход (20-3, 17КО) рақиблик қилади

Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) жанглар ўтказувчи Мирзакамол Неъматовга анчагина жиддий, собиқ WBА ва IBF чемпиони намибиялик Жулиос Индинго (24-5, 13 КО) рақиблик қилади.

Бўлажак баҳсларда ҳар иккала ҳамюртларимизга ҳам омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!