Тошкентда ММА бўйича 300 миллионлик ютуқ фондига эга Гран-При ташкил қилинади

  • 6 май, 2021, 16:37
  • 0
  • MMA

25 май куни Тошкент шаҳрида ММА бўйича илк Гран При турнири старт олади. Янги ташкил қилинган RFC промоушени ҳамда "Rakhmat Fight Club" ҳамкорликда ўтказаётган мазкур турнирда еттита вазн тоифасида жанглар ўтказилади. 

Ушбу турнирнинг ўзига хослиги шундаки, бу давомий тарзда ўтказилади. Шунингдек, 300 миллион сўмлик ютуқ фондига эга бўлади. 

Ташкилотчилардан бири Нурали Бакирдиновнинг таъкидлашича юқори даражадаги спортчилар иштирок этади ва ташкилий масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 

Тез орада ушбу Гран Прига оид тўлиқ маълумотни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

ютуқ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!