Тошкентда ўтадиган Токио-2020 олимпиадаси саралаш босқичи учун аккредитация жараёни бошланди

Тошкентда 1-9 апрель кунлари аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур саралаш ўйинлари учун журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилди.
 
Мусобақани стадиондан ёритиб бориш истагида бўлган журналистлар шу йилнинг 31 март кунига қадар info@ufa.uz электрон манзилига қуйидаги маълумотларни жўнатишлари керак:
 
*Ф.И.Ш.
*Ташкилот номи
*Аккредитация тури (PRE, PHOTO)
*Фото 3x4
*Телефон рақами

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!