Тошкентда пенчак силат бўйича Ўрта Осиё чемпионати ўтказилади

Пойтахтимизда жойлашган "Жангох" спорт аренасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз печак силат федерацияси томонидан Ўрта Осиё очиқ чемпионати ўтказилади.

Пенчак силат бўйича ўтадиган чемпионатда Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Тожикистон ва Туркманистондан келган 150 нафарга яқин спортчилар билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун куч синашадилар.

Мусобақанинг очилиш маросими 30 март куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон эстрада юлдузлари иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтади.

54435062_2313687642250484_4877128522172203008_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!