Тошкентда профессионал бокс оқшоми... Натижалар билан танишинг!

  • 15 декабрь, 2019, 22:46
  • 0
  • Бокс

Бугун пойтахтимизда жойлашган ЖАР спорт мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ўзига хос жанг кечаси ташкил этилди. Унда бир қатор юртдошларимиз рейтинг жангларида иштирок этди. Қолаверса, Куба, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган профессионал чармқўлқоп усталари ҳам ушбу бокс кечасида рингга кўтарилди. Қуйида, ушбу кеча жангларининг натижаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

55 кг

Рейтинг - 4 раунд

Шаҳзод Шаробиддинов (Андижон) - Муҳриддин Бақоев (Бухоро). Тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Бақоевнинг ғалабасига қарор чиқаришди.

 

60 кг
Рейтинг - 4 раунд

Шукур Тошболтаев (Наманган) - Азизбек Темиров (Қашқадарё). Кечанинг иккинчи жанги ҳам аввалгиси каби тўлиқ давом этди. Бу сафар ҳакамлар Тошболтаевнинг ғалабасига қарор қабул қилишди.

 

60 кг
Рейтинг - 4 раунд

Темурбек Дехқонов (Наманган)- Шукрилло Воҳидов (Андижон). Ушбу жанг ҳам тўлиқ, 4 раунд бўлиб ўтди ва Воҳидов ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалабани қўлга киритди.

 

69 кг
Рейтинг - 4 раунд

Ҳожиакбар Қодироҳунов (Тошкент)- Жўрабой Зокиров (Андижон). Кетма-кет 4-жанг ҳам тўлиқ давом этди ва ҳакамларнинг қарори билан Қодироҳунов зафар қучди.

 

75 кг
Рейтинг - 4 раунд

Шаҳбоз Абдувосиев (Андижон) - Тимур Мержанов (Тошкент). Яна бир тўлиқ давом этган жангда , Тимур Мержанов ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

 

79 кг
Рейтинг - 6 раунд

Абдуҳамид Ҳакимов (Тошкент)- Михаил Криницин (Қозоғистон). Ҳакимов баҳснинг 1-раундида тажрибали рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди.

 

59 кг
Рейтинг - 6 раунд

Абдулазиз Нажмиддинов (Андижон) - Мирбек Шеров (Қирғизистон). Ҳамюртимиз Нажмиддинов жангнинг 3-раундида техник нокаут билан ғалабага эришди.

 

90 кг
Марказий жанг
Рейтинг - 6 раунд

Леомар Перес (Куба) - Паата Адуашвили (Грузия). Кечанинг асосий жангида катта ташаббусга эгалик қилган Перес 4-раундда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!