Тошкентда стол тенниси бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бошланди
Аввал хабар берганимиздек, 17-19 май кунлари пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов иштирок этди.
Ушбу мусобақада юртимиз шарафини эркаклар орасида Зоҳид Кенжаев ва Шоҳруҳ Искандаров, аёллар ўртасида эса Марҳабо Магдиева ҳамда Розалина Хаджаевалар ҳимоя қилади.
Қуръа натижалари қуйидагича:
Эркаклар
"А" гуруҳи: Кирил Герассименко, Азамат Эргешов, Иляс Алланазаров
"Б" гуруҳи: Ношад Аламиян, Шоҳруҳ Искандаров, Алишер Якупбаев
"C" гуруҳи: Нима Аламиян, Алан Курмангалиев, Зоҳид Кенжаев
Аёллар
"А" гуруҳи: Сарвиноз Миркадирова, Махшид Аштари, Розалина Хаджиева, Саида Кудусова
"Б" гуруҳи: Анастасия Лаврова, Мархабо Магдиева, Неда Шахсавари, Аяна Уланбекова
Саралаш турнири 17-19 май кунлари бўлиб ўтади.
Ўйинлар жадвали:
17 май. Гуруҳ босқичи
18 май. Гуруҳ босқичи ва чоракфинал
19 май. Ярим финал ва Финал
Фикрлар