Тошкентда туғилган футболчи бошқа терма жамоага кетди. У Европада ўйнайди...

Арманистон миллиий  терма жамоаси 26 март куни Прагада Чехия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Терма жамоа раҳбарияти таркибга биринчи маротаба “Балтика” футболчиси Тигран Аванесянни жалб қилди.

Тигран 2002 йили Тошкентда туғилган. Икки ёшлигида оиласи билан Калининградга кўчиб кетган. Маҳаллий “Балтика” ва Москванинг ЦСКА клублари тарбияланувчиси ҳисобланади.

Истеъдодли ярим ҳимоячи 17 ёшгача Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаган. Кейин Арманистон U-21 ёшлар терма жамоасида ўйнаб келаётган эди.

Арманистон терма жамоаси мураббийлар штаби Прагага йўл олишдан олдин таркибда ўзгаришлар қилишига тўғри келди. Ҳимоячи Эдгар Григорян виза билан боғлиқ муаммо туфайли Чехияга учмади. Ярим ҳимоячи Эдгар Пилоян эса 21 ёшгача бўлган терма жамоага ўтказилди.

Бу йўқотишлар ўрни Тигран Аванесян билан тўлдирилди.

Таъкидлаш лозимки, яқинда яна бир футболчи – “Штутгарт” ҳимоячиси Антон Вальдемар Германия терма жамоасидаги дебютини нишонлаган эди. Вальдемар аслида Олмалиқда туғилган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!