Тошкентдаги "Ҳумо арена"га узоқ танаффусдан сўнг яна катта ҳоккей қайтмоқда
Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби янги мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
"Қанотлилар" матбуот хизмати пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо арена" муз саройида бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, вакилларимиз 11 сентябрь куни "Номад"ни қабул қилади. Бу катта танаффусдан сўнг "Ҳумо"нинг ўз майдонидаги илк учрашуви бўлади.
Айни пайтга келиб мазкур ҳамда 15-16-кунлари ўтказиладиган "Горняк"ка қарши беллашувлар учун чипталар сотувга чиқди.
Фикрлар