Тошкентдаги жаҳон чемпионати доирасида оммавий муштлашув юз бердими? - Ўзбекистон бокс Федерацияси муносабат билдирди

Бокс бўйича Тошкент мезбонлик қилган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ушбу спорт турининг оммавийлигини янада ошириш бўйича бир қатор тадбирлар ташкил этиш кўзда тутилган эди. 13 май куни IBA раҳбарияти “Ҳумо арена” муз саройида иштирокчи давлатларга бепул бокс қўлқоплари тарқатиш акциясини ўтказди. Бунинг натижасида жараён давомида кичик тартибсизлик юзага келди.

Иштирокчи давлатларнинг спортчи ва мураббийлари, мухлислар навбат кутмасдан бепул тарқатилаётган қўлқоплар томон тартибсиз ҳаракатланишди. Бу ҳолатда юзага келган вазият ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси бу борада шуни маълум қиладики, ушбу ҳолатда ҳеч қандай муштлашув ёки бошқа кўнгилсиз ҳолат рўй бермаган. Вазият қисқа фурсат ичида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинди, - дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
16/05/2023 16:38
Катнашувчи давлат мураббий ва спортчилари деб нимага алдайди а узини оклаш учун улага даром керемас санлани перчаткен!!!! Узимизани текин томок маданиятсиз одамла тальпа киворди очикча тан олила эх качон хакикатни тугри айтишни урганамиз а хаспушламасдан узимизни окламасдан??!!
Ilhomjon Feyz
16/05/2023 21:01
Шохжахон дан янгилик кутябмиз. Ё матяс хам отказ қилябдими.
Ilhomjon Feyz
16/05/2023 20:59
Хар доимгидай "бизда хаммаси яхши". Мен зўр ишлаябман. Камчилигим йўқ. Кристалман.