Тошкентдаги профессионал бокс оқшомида кимлар жанг қилади?

Хабар бериб ўтганимиздек 15 декабрь куни Тошкентда жойлашган “ЖАР” спорт мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади. Унда бир қатор юртдошларимиз билан бирга кубалик -90 кг да ўз жангларини ўтказаётган Леонар Перес ҳамда -69 кг вазнда Луис Баянолар ҳам рингга кўтарилади. Қолаверса, ўзбек профессионал боксида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Достон Турдиев, Абдулазиз Нажмиддинов, Жавоҳир Фозиловлар ҳам навбатдаги рейтинг жангларини ўтказиши кўзда тутилган. Баъзи ўзгаришлар ҳам бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!