Тошкентга келган ММА юлдузи фаолиятини якунлади

  • 11 январь, 2021, 17:47
  • 0
  • MMA

Америкада таваллуд топган, Россия фуқаролигига эга бўлган жангчи Жефф Монсон фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

49 ёшли спортчи машғулотлар жараёнида камида 1 йил муддат фориғ бўлмайдиган жароҳатни орттириб олди.

"Мен барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ушбу йўлда ким билан учрашган бўлсам, мухлислар, жангчилар, қўллаб-қувватлаганлар... Жангларимдан сўнг, бир қанча рақибларим билан дўстлашиб кетганман, ҳаммага раҳмат!

Эртага ҳеч қандай машғулотлар ўтказмаслигим ҳамда турнирлада иштирок этмаслигимни билган ҳолатда, кўзда ёш ва юракдаги оғриқ билан ёзяпман.

Мен билдимки, сени ҳаётдаги ўрнинг ёки касбингдан қатъий назар, роҳатланишинг керак экан. Сизни севган инсонларни эҳтиёт қилинг!

Доим омадли ва соғлом бўлинг ва мен чин дилдан сизларга зафарлар тилаб қоламан," - деб ёзди Монсон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Тажрибали спортчи Тoшкентда бўлиб ўтган "GFC 20" мусобақасига меҳмон сифатида ташриф буюрганди.

Монсон фаолияти давомида 59 та ғалабага эришиб, 26 марта ютқазган ва битта дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!