"Тотенхэм" 65 миллион фунтга янги ҳужумчи сотиб олмоқда
"Тоттехэм" бу ёзда янги ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилганди. Клуб "Борнмут" аъзоси Доминик Соланкени сотиб олишга яқин келмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар келишувга эришди. Ушбу трансфер учун "шпорлар" 65 миллион фунт стерлинг (75 миллион евро) сарфлайди ва футболчи билан 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди.
Соланке 2021 йили "Ливерпуль"дан "Борнмут"га 21 миллион евро эвазига келиб қўшилган. У якунига етган мавсум жамоаси таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та голда иштирок этди.
Шунингдек, Доминик "Челси" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2017 йили "аристократлар" сафини тарк этган.
Фикрлар