"Тоттенхэм" - "Арсенал": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Арсенал" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Бергвейн ўрнига Родон майдонга тушди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Соннинг ўрнига Моура майдонга ташланди.
- 88'
Льяказеттнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 84'
Обамеянгнинг зарбаси йўлига Алдервейрельд ғов бўлди.
- 81'
"Арсенал" тўпни назорат остида ушлаб турибди.
- 79'
"Арсенал"нинг яна бир бурчак узатмаси ўтмади.
- 78'
Бурчак зарбасидан узатилган тўпни яна ҳимояга ёрдамга келган Кейн қайтариб юборди.
- 75'
Бельерин ўрнига Нкетия майдонга тушди.
- 75'
Жака огоҳлантирилди.
- 73'
Бурчак зарбаси "Тоттенхэм"нинг қарши ҳужумига айланиб кетишига бир баҳя қолди.
- 72'
Сакага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг бурни қонаяпти.
- 71'
Ло Челсо ўрнига Дэвис майдонга тушмоқда.
- 68'
Льяказеттнинг бош билан берган зарбасини Льорис қайтаришга эришди.
- 67'
Жаримадан узатилган тўпга Обамеянг зарба бера олмади.
- 65'
"Арсенал" прессинг уюштирмоқда.
- 62'
Виллианнинг ноқулай вазиятдан берган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
- 60'
Жарима зарбасидан "Арсенал" футболчилари наф чиқара олмади.
- 58'
Бурчакдан узатилган тўпни "Арсенал" футболчилари қайтариб юборди.
- 58'
Габриель Бергвейнни ўтказмади.
- 55'
Саканинг узатмасини Ло Челсо ўтказмади.
- 54'
Сиссоко сариқ карточка ишлаб олди.
- 52'
Льяказетт ҳужумда фол ишлатди.
- 51'
Сиссоконинг узатмаси шеригига етиб бормади.
- 50'
Льяказеттнинг жарима майдонига узатган тўпига шериклари зарба йўллаб юбора олмади.
- 49'
Обамеянгнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 48'
Таймни кутилганидек "Арсенал" фаолроқ бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Соннинг узатмасидан сўнг, Кейн кучли зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Бурчакдан узатилган тўпни ҳимояга ёрдамга келган Кейн майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 44'
Льяказеттнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 41'
Ло Челсо огоҳлантирилди.
- 41'
"Тоттенхэм"нинг қарши ҳужуми тўхтатилди.
- 39'
Партининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 37'
"Тоттенхэм" рақибни ўз ярим майдонида кутиб олярти. Жарима майдонига эса қўймаяпти.
- 35'
Ло Челсонинг узатмаси йўлига Холдинг ғов бўлди.
- 34'
"Арсенал" тўпни назорат қилмоқда. Аммо вазиятлар яратилмаяпти.
- 31'
Меҳмонларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.
- 28'
"Арсенал" олдинга ташланишга мажбур бўлмоқда.
- 25'
Бергвейннинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 22'
"Арсенал" тўпни назорат қилмоқда.
- 20'
Кейн манзилига узатилган тўпни Холдинг қайтариб юборди.
- 17'
Жарима майдони марказига узатилган тўпни "Тоттенхэм" ҳимоячилари қайтарди.
- 16'
"Арсенап" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
- 14'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Соннинг супер зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Айланма зарба олдида Льорис ожиз эди.
- 11'
Партининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 9'
"Тўпчилар"нинг кетма-кет жарима майдонига узатаётган тўплари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 7'
"Арсенал" дастлабки дақиқаларда босим уюштирмоқда.
- 6'
Саканинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 5'
Льяказетт ҳужумда фол ишлатди.
- 4'
"Тоттенхэм" тўпни назорат қилмоқда.
- 3'
Жарима зарбаси "Тоттенхэм"га наф келтирмади.
- 2'
Жака жарима майдони яқинида Кейнни йиқитди. Карточка йўқ, ҳозирча.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ навбатдаги турининг энг марказий учрашуви "Тоттенхэм" - "Арсенал" баҳси бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар