"Тоттенхэм" - "Эвертон": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Вертонген Ло Челсо ўрнига майдонга тушди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Андре Гомеш ҳам огоҳлантирилди.
- 84'

Тоби Алдервейрелд сариқ карточка ишлаб олди.
- 82'

Эрик Ламела Лукас Моура ўрнига майдонга тушди.
- 81'

ЛЬОООРИИИССС!!! Калверт-Льюиннинг хавфли зарбасини франциялик посбон бартараф этди.
- 78'

Сон Хён Мин ўрнига Бергвейн майдонга тушди.
- 77'
"Эвертон" таркибида Коулмен ва Дэйвис захирага олинди. Мойзе Кин ва Сидибе майдонга тушди.
- 76'

Бэн Дэвис сариқ карточка ишлаб олди.
- 67'

Сиггурдсон ўрнига Бернард майдонга туширилди.
- 64'
Сон Хён Миннинг зарбаси салгина ноаниқ чиқди. Акс ҳолда...
- 58'
Гарри Уинкснинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 54'

Пикфорддан яна бир ажойиб сейв! Сон Хён Миннинг зарбасини инглиз посбони дарвозасига йўлатмади.
- 48'

Мусса Сиссоко огоҳлантирилди.
- 47'

Энтони Гордон Алекс Ивобини алмаштирди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус!
- 45'
ЗАААРБАААА!!! Ришарлисоннинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи дарвоза устунига бориб тегди.
- 45'

Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 36'

Мейсон Холгейт ўрнига Йерри Мина ўйинни давом эттиради.
- 31'

Холгейт тиббий ёрдам олмоқда.
- 30'
Эрик Дайер қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
- 28'

Холгейт огоҳлантирилди.
- 25'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!Майкл Кин ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- 22'
Лукас Моуранинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 15'

Кальверт-Льюин ҳам офсайдда қолиб кетди.
- 12'
Эрик Дайернинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким зарба бера олмади.
- 4'

Харри Кейн офсайдда қолиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.

Фикрлар