"Тоттенхэм" - "Ньюкасл": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уилсон ҳисобни тенглаштирди.
- 90+'

Ҳакам ВАР орқали жарима зарбаси пайтида Дайер тўпни қўли билан ўйнаганини аниқлади. Пенальти.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Исаак Хейден сариқ карточка олди.
- 84'

Ламеланинг ўткир бурчакдан амалга оширган хавфли жарима зарбасини Дарлов қайтариб юборди.
- 82'

Жемал Льюис сариқ карточка ишлаб олди.
- 79'

Ламела Моура ўрнига майдонга тушди.
- 77'

Керрол Алмирон ўрнига майдонга тушди.
- 77'

Ло Челсо ўрнига Ндомбеле майдонга тушди.
- 76'

"Тоттенхэм" иккита бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олмади.
- 74'

Хендрик ўрнига Мёрфи майдонга тушди.
- 73'
"Тоттенхэм"нинг ҳужумлари бесамар якунланяпти.
- 71'
Бергвейннинг зарбаси чиқмади.
- 69'

Ритчи ўрнига Льюис майдонга тушди.
- 66'

Ритчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 64'
Ласселас рақиб ҳужумини бартараф этди.
- 62'
Кейн яхши вазиятдан зарба бера олмади.
- 61'
Хендрикнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 60'
Кейн ноқулай вазиятда турганига қарамасдан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб қолди.
- 58'
"Тоттенхэм" анча хотиржам ҳаракатланмоқда.
- 55'
"Ньюкасл" ҳужумда фаоллашиб қолди. Жоелинтоннинг айланма зарбаси ноаниқ кетди.
- 50'

Бурчак зарбасидан сўнг Моура боши билан тўпни дарвозага йўллади. Дарлов тўпни ушлаб олди.
- 47'

Тайм бошида Сон ўрнига Бергвейн майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Соннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 39'
Моуранинг хато паси оқибатида "Тоттенхэм"нинг ҳужуми барбод бўлди.
- 35'
Ло Челсонинг ноқулай позицияда турганига қарамай зарба беришни уддалаганига қойил қолса арзийди. Аммо ноаниқ.
- 34'
Соннинг бурчакдан узатган тўпига Дайер ноаниқ зарба йўллади.
- 30'
"Тоттенхэм" яна ҳужум уюштирмоқда. "Ньюкасл" ҳужумга ўтмаса бўлмайди. Аммо рақиб имкон бермаяпти.
- 27'
Сон яхши вазиятга чиқиб борди. Узатма ўтмади.
- 26'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейннинг узатмасини Моура дарвозага жойлаб қўйди.
- 21'
Доэртининг навбатдаги паси ҳам бесамар чиқди.
- 18'
Тўп назорати "шпорлар"да.
- 15'

Бурчакдан узатилган тўпни Дарлов ушлаб олди.
- 15'
Доэртининг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.
- 12'
"Тоттенхэм" рақибни жарима майдончасига қамаб қўйди.
- 9'

Кейннинг бош билан берган зарбасини яна Дарлов қайтариб юборди.
- 8'
"Ньюкасл"дан дастлабки ҳужум. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди.
- 6'
Лондонликлар ҳужум уюштиришда давом этмоқда.
- 4'
Соннинг жаримаданузатган тўпи ўхшамади.
- 3'

Дарловдан дабл-сейв. Ло Челсонинг жаримадан йўллаган ва Кейннинг такрорий зарбаларини қайтаришга эришди.
- 2'
"Тоттенхэм" дастлабки дақиқаданоқ ҳужумда ўйнай бошлади ва илк стандартни ишлаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келиб бўлишди. Барча нарса ўйин бошланишига шай.
- 0'
Англия грандлари иштирокидаги ўйинларни матнли трансляция орқали эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.



Фикрлар