"Тоттенхэм" - "Вест Хэм": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Вест Хэм" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Вест Хэм" Лансинининг голи орқали ҳисобни тенглаштирди. "Тоттенхэм" ҳақли тарзда жазоланди. 

  • 90+'

    Бэйл жарима майдонига ажойиб тарзда кириб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 90+'

    Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Тоттенхэм" бироз хушёр тортиб қолди.

  • 85'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Давинсон Санчес ўз дарвозасига гол уриб қўйди. 

  • 82'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бальбуэна ҳисобни қисқартирмоқда. Сиссоко унинг зарба йўллашига имкон бериб қўйди. 

  • 79'

    Кейннинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Ажойиб зарба!

  • 77'

    Темп бироз тушди. "Тоттенхэм"ни олдинда Европа Лигаси ҳафтаси кутиб турибди. Кучни тежашни маъқул кўраётганга ўхшайди.

  • 73'

    Бэйлнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 72'

    Бергвейн ўз ўрнини Бэйлга бўшатиб берди.

  • 72'

    Огбонна қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

  • 68'

    Соннинг узатмасини Фабиански ушлаб олди. 

  • 67'

    Кейннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 66'

    Льорис "Вест Хэм" футболчилари жарима майдонига узатган яна бир тўпни ушлаб қолди. 

  • 65'

    "Тоттенхэм"нинг яна бир ҳужуми тўхтатилди. Кейнни яхши қўриқлашмоқда. 

  • 62'

    "Тоттенхэм" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан узатган тўпини Бальбуэна майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 60'

    Жарима майдонига "болғачилар" томонидан узатилган навбатдаги тўп Льорис томонидан ушлаб олинди.

  • 55'

    Боуэн бурчак зарбаси амалга оширди. Ҳимоячилар иккинчи қаватда на Антониога ва на бошқаларга имкон бермаяпти. 

  • 53'

    Кресуэллнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 50'

    Форнальс дарвоза чизиғи устидан гол кирита олмади. Бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 48'

    Масуакунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Кейннинг ақлли узатмасига Сон етиб келишга улгурмади.

  • 41'

    Бергвейннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 37'

    Антонио яна бир имкониятга эга бўлди. Аммо зарба ноаниқ.

  • 34'

    Соннинг яна бир зарбасини Фабиански қайтарди.

  • 32'

    Огбонна қўполлик ишлатди.

  • 29'

    Орье жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади.

  • 26'

    Боуэннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 24'

    Сиссокога тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 23'

    Сонга узатилган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.

  • 20'

    Антонио сариқ карточка олди.

  • 16'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн дубль қайд этмоқда. Регилоннинг узатмасини ҳужумчи боши билан дарвозага жойлади.

  • 13'

    Антонионинг зарбаси аниқ чиқишига ҳимоячилар имкон бермади. 

  • 10'

    "Вест Хэм" аслида у қадар суст ҳаракат қилмаяпти. Ҳужумлар бор. Аммо якун "Тоттенхэм"да яхшироқ.

  • 8'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

  • 7'

    Майкл Антонионинг бурчак зарбасидан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 5'

    Кресуэллнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 4'

    Жамоалар қарама-қарши ҳужумлар остида ўйин ўтказишмоқда.

  • 1'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон ҳисобни очмоқда. Яна Кейндан пас.

  • 1'

    Биринчи тайм бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" ўйини бошланиш арафасида. Матнли тарзда ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!