"Тоттенхэм" - "Вест Хэм": матнли трансляция
- 90'

Учрашув ўз якунига етди. "Тоттенхем" ғалаба қозонди. Шарҳни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Орьенинг ажойиб узатмасига Кейн минг ташланмасин, зарба бера олмади.
- 90'
Бергвейннинг ўнг тарафдан берган хавфли зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Уинкс Сонни алмаштирди.
- 82'

ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Сон Хён Миннинг узатмасидан сўнг рақиб ярим майдонини босиб ўтган Кейн ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олди.
- 78'
Боуэн дарвозага яқин нуқтадан зарба берди. Аммо зарба хато кетди.
- 72'

Мануэль Лансини ва Фелипе Андерсон майдонга тушди.
Улар Нобл ҳамда Форнаалсни алмаштирди.
- 71'

Лукас Моура ўрнини Бергвейн эгаллади.
- 70'
Уотер-брек!
- 66'

Бен Девис огоҳлантирилди.
- 64'

ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Соучек бурчак зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- 62'
Ламеланинг чигалёзди зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.
- 60'

Эрик Ламела Деле Аллини алмаштирди.
- 59'
Кейн ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 58'
Деклан Райснинг жуда хавфли зарбасига Дайер тўғаноқ бўлди.
- 54'
Кейннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 50'

Харри Кейн рақибга нисбатан хавфли ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
- 49'
Дайернинг узоқдан берган зарбаси жуда хавфли чиқди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45'
Лукас Моура Бен Девиснинг узатмасидан сўнг жарима майжони марказидан ноаниқ зарба берди.
- 45'

Крейг Поусен биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берди.
- 45'

ГООООООЛЛЛЛЛ!!! СОООООНННН!!! Кореялик футболчи ҳисобни очди... ВАР голни офсайддан урилганини маълум қилди.
- 42'

"Тоттенхэм"нинг қаторасига 3 маротаба амалга оширган бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 39'
Ўнг қанотдан Бальбуенанинг узатган тўпи Льорисга насиб этди.
- 32'

Ло Челсонинг бурчакдан узатган тўпига Фабиански яхши чиқиб келди.
- 26'

Марк Нобл сариқ карточка билан жазоланди.
- 23'
Лукас Моуранинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига бориб тегди. Ундан аввал Фабиански тўпга тегинган экан.
- 16'

Серж Орье жароҳат олган кўринади.
- 15'

Пабло Форналс рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 13'
Серж Орьенинг ўнг қанотдан узатган тўпини "Вест Хэм" футболчилари майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.
- 8'
Боуэн ҳужумда фол ишлатди.
- 3'
Сон Хён Миннинг чап қанотдан ёриб кириб берган узатмасидан сўнг Фабиански ўз жарима майдончаси ичида саросима юзага келишига сабабчи бўлди. Вазият "болғачилар" учун хайрли якунланди.
- 2'
"Вест Хэм" дастлабки дақиқалардаёқ гол уриши мумкин эди. Аммо Ноубл тўпга зарба бера олмади.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Учрашув бошланиши олдидан жамоалар Америкада ирқчилик қурбони бўлган Жорж Флойд хотирасига тиз чўкишди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб улгуришди.



Фикрлар