"Тоттенхэм" 14 йилдан буён бундай аҳволга тушмаган эди
“Тоттенхэм” сўнгги 14 йил ичида илк бор еврокубокларда қатнаша олмайди.
Премьер-лиганинг сўнгги турида “шпорлар” сафарда “Лидс”ни мағлуб этди (4:1), аммо бу натижа жамоага турнир жадвалида 8-ўриндан юқорилашга ёрдам бермади. “Тоттенхэм” УЕФА Конференциялар лигасига йўлланма олган “Астон Вилла”дан 1 очко ортда қолиб кетди.
Чемпионатдаги 8-ўрин “Тоттенхэм”нинг 2008/09 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижасидир.
Эслатиб ўтамиз, кейинги мавсумда АПЛдан еврокубокларда “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” Чемпионлар лигасига йўл олган, “Ливерпуль” ва “Брайтон” Европа Лигасига йўл олган ҳамда “Астон Вилла” Конференциялар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикрлар