"Тоттенхэм" 2010 йилдан буён илк марта "Арсенал" майдонида ғалаба қозонди

Хабарингиз бор кеча Англия лига кубогининг 1/4 финалида “Тоттенхэм” сафарда “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида енгиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборлиси, “шпорлар” “канонирлар” майдонида 2010 йилдан буён илк бор ғалаба қозонишди. Улар сўнгги бор 8 йил муқаддам “Эмирейтс”да 3:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Шундан буён ушбу жамоалар “Эмирейтс”да 9 марта тўқнаш келишди шуларнинг 6 тасида “Арсенал”нинг қўли баланд келган бўлса, қолган 3тасида дуранг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" энди мусобақанинг ярим финалида Лондон шаҳрининг бошқа бир клуби - "Челси"га қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!