“Тоттенхэм” Англия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини кучайтириш учун Англия терма жамоаси ва “Брентфорд” футболчиси Айван Тоунини сотиб олмоқчи, бу ҳақида инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.
“Шпорлар” аввалроқ, “Боурмунт”дан Доминик Соланкени харид қилишмоқчи эди. Бироқ, боурмунтликлар ҳужумчи учун 60 миллион евро нарх белгилашган.
Лондон клуби Тоунига қизиқишига сабаб, ҳужумчининг шартномаси кейинги йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу туфайли, “Тоттенхэм” форвардни 30-40 миллион евро атрофида сотиб олиши мумкин.
Фикрлар