
"Тоттенхэм" "Арсенал"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Англиянинг "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига этди. Жамоалар Гонконгдаги "Кай Так Спортс Парк" стадионида ўйнашди. Унда "Тоттенхэм" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Папе Матар Сарр ягона гол муаллифига айланди.
Аввалги ўртоқлик учрашувларида "Арсенал" "Нюкасл Юнайтед"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Тоттенхэм" "Лидс Юнайтед" билан дуранг ўйнади - 0:0.
"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасининг 2024/2025 йилги мавсумини турнир жадвалида 17-ўринда якунлади. Жамоа 38 ўйинда 38 очко тўплаган. "Арсенал" 74 очко билан 2-поғонани банд этди. "Ливерпуль" 84 очко билан мамлакат чемпионига айланди.
Фикрлар