"Тоттенхэм" "Аякс" ҳужумчисини кўз остига олиб қўйди

Амстердамнинг "Аякс" клуби форвади Давид Нерес "Тоттенхэм"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашрининг ёзишича “шпорлар” бразилиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.  Голландия чемпиони эса уни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

"Тоттенхэм" агар Пауло Дибала ("Ювентус") ёки Жовани Ло Чельсодан ("Бетис") бирини сотиб ололмасагина айнана Нересга бор эътиборини қаратади.

Маълумот учун, 22 ёшли Нерес ўтган мавсум “Аякс” сафида 50та ўйинда иштирок этди ва 12та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!