«Тоттенхэм» «Борнмут» ҳужумчиси учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида «Борнмут» таркибида тўп суриб келаётган ёш француз ҳужумчиси Эли Жуниор Крупини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

TalkSport нашри тарқатган маълумотга кўра, Шимолий Лондон клуби 20 ёшли футболчи учун курашга қўшилган. Крупи ўтган мавсумни «Борнмут» таркибида жуда самарали ўтказди ва шу орқали етакчи жамоалар эътиборини ўзига қаратди. Манбаларга кўра, футболчининг ўзи ҳам «Тоттенҳэм»га ўтиш вариантига ижобий қарайди, чунки у лондонликлар бош мураббийи Роберто де Дзерби қўл остида ишлашни истамоқда.

Хабарда таъкидланишича, «шпорлар» Крупи учун тахминан 100 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилишга тайёр. Аввалроқ матбуотда француз ҳужумчисига «Барселона» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Эли Жуниор Крупи Англия чемпионатида «Борнмут»  таркибида 33 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!