"Тоттенхэм" Бруну Фернандешни сотиб олмайди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Спортинг" хавбеки Бруну Фернандешнинг трансфери ҳақида маълумот бериб ўтди.

"Биз ўзимизнинг савиямизга мос футболчиларни кузатиб бормоқдамиз. Биз катта ҳаридларга тайёр клуб эмасмиз.

Бруну Фернандеш трансфери амалга ошмайди дея оламан. Унинг савияси ва нарҳи "Тоттехэм" талабларига жавоб бермайди", - дея Моуриньо сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport TV.

Ёзда Бруну Фернандеш "Тоттенхэм"га ўтишга яқин эди. Футболчининг ўзи томонлар ўзаро келишувга эришгани ҳақида хабар берган, бироқ "Спортинг" сўнгги дақиқаларда келишувни рад этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!