"Тоттенхэм" давралар оралиғида 2 та ҳужумчи ва 1 та ярим ҳимоячи сотиб олади

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жорий қишки трансферлар даврида жароҳат олган асосий тўпурари Харри Кейн ўрнига муносиб ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” бош мураббийи Жозе Моуриньо давралар оралиғида жамоага 2 та ҳужумчи ва жамоадан кетиши кутилаётган Кристиан Эриксен ўрнига 1 та ярим ҳимоячи олиб келмоқчи. “Тоттенхэм” айни дамда ушбу масала юзасидан кўплаб агентлар билан алоқага чиққан.

Лондонликлар кўз остиларига Кшиштоф Пентек, Фернандо Льоренте, Кристиан Бентеке ва Эдинсон Кавани каби футболчиларни олиб қўйишган.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” айни дамда  30 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!