“Тоттенхэм” Делли Алли билан деярли келишувга эришди
Ads

“Тоттенхэм” клуби яқин вақт ичида ярим ҳимоячи Деле Алли билан шартномани узайтиради, дея хабар беради The Independent нашри.

Томонлар музокараларнинг бир неча босқичларини якунлашди ва деярли келишувга эришган. Аллининг Лондон клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади, аммо “Тоттенхэм” бир қанча топ жамоаларинг унга қизиқиш билдираётганлиги сабаб шу ишга қўл урмоқда.

22 ёшли Алли “Тоттенхэм”га 2015 йили “Милтон-Кинс Донс”дан 6,63 млн евро эвазига келган эди ва шу вақт ичида 111 ўйин ўтказиб, 38 голга муаллифлик қилган.