"Тоттенхэм" етакчилари "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган финалда иштирок эта олишади
"Тоттенхэм" клуби "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси финал баҳсига оптимал таркибда бориши мумкин.
The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар”нинг асосий ҳужумчиси Харри Кейн ва ҳимоячиси Ян Вертонген ушбу муҳим учрашувда жамоасига ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “Ливерпуль” ўртасидаги финал ўйини 1 июнь куни Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар