"Тоттенхэм" Фернандешни сотиб олиш фикридан қайтди. Улар бор эътибори Дибалага қаратилган

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш жиддий ҳақида бош қотирмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда "шпорлар" бу борада "Спортинг" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш билан музокаралар ўтказишган. Бироқ, лиссабонликлар лондонликлар таклиф қилган 65 млн еврога рози бўлишмагач, АПЛ клуби ушбу трансфердан воз кечган.

Энди “Тоттенхэм” бор эътиборини “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалага қаратди. Аргентиналик футбол юлдузининг трансфери эса уларга 70 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, клублар бу борада ўзаро келишувга эришишган. Аммо, Дибала “шпорлар” билан маош масаласида ҳамон бир қарорга кела олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!